Жамият

Туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. 

Туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда
Фото:gis.uz

Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда. 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, бугун, 15 декабрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида Жиноят кодекси ва "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. 

 

Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда

 

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. 

 

Порнографик маҳсулотларни тарқатиш ва шафқатсизликни тарғиб қилганлик учун ҳам жарима миқдорлари оширилмоқда. 

 

Қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Лойиҳа Сенатга юборилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ