Жамият

1 февралдан журналист ва “подписчик”и кўп бўлган блогерлардан иборат “Медиа пул” ташкил этилади

“Медиа пул”нинг вазифаси амалга оширилаётган лойиҳаларни жамоатчиликка тезкор ва тушунарли етказиб бериш орқали ташкилотнинг ижобий имижини шакллантиришдир.

1 февралдан журналист ва “подписчик”и кўп бўлган блогерлардан иборат “Медиа пул” ташкил этилади
Фото:Aoka.uz

2021 йил 1 февралдан бошлаб давлат идоралари фаолиятини доимий ёритиб бориш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларни жамоатчиликка тезкор ва тушунарли етказиб бериш орқали ташкилотнинг ижобий имижини шакллантиришга доир вазифаларни амалга ошириш жараёнида ҳаморликда ишловчи журналист ва фойдаланувчилар сони юқори бўлган блогерлардан иборат “Медиа пул” ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Бу борада “Давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

 

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

 

– журналистларнинг аккредитация қилиш тўғрисидаги ёзма ва электрон мурожаатлари давлат идоралари томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб кўпи билан уч иш кунида кўриб чиқилиши белгиланади;

 

– давлат идоралари ўзларининг жамоатчилик кенгашлари фаолияти ва аъзолар рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафардан фаол журналист ва/ёки блогерни киритиш чоралари кўрилади;

 

– АОКА томонидан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мобил  мессенжерларнинг мониторинги натижасида аниқланган давлат идоралари фаолиятига тааллуқли, аҳолининг кенг қатлами онгига салбий таъсир кўрсатувчи материал ва маълумотларга давлат идораларининг тезкор муносабат билдириш муддати бир кун қилиб белгиланади;

 

– давлат идоралари ҳар чоракда камида бир марта ОАВ ва блогерлар учун очиқ бўлган матбуот конференциялари, брифинглар ташкил этиш ва интервьюлар, савол-жавоблар ўтказиш йўли билан жамоатчиликка доимий ҳисобот бериб боради;

 

– давлат идоралари 2021 йил якунига қадар ўзларининг очиқ маълумотлари ва янгиликларини мобил қурилмалар орқали қулай, тезкор равишда олиш имкониятини тақдим этувчи мобил  иловаларни ишга туширади;

 

– давлат идораларининг раҳбар ходимлари ўз расмий саҳифаларида ҳафта давомида камида уч марта бошқарувидаги давлат идораси фаолиятига дахлдор бўлган ахборотни жойлаштириб боради ҳамда мазкур саҳифалар орқали жамоатчилик фикрини ўрганиб, мурожаат ва саволларга жавоб бериб борилишини ташкил этади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ