Жамият

Бензин нархининг шаклланиши Энергетика вазирлиги ёки бошқа давлат тузилмаларига боғлиқ эмас — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги АЁҚШларда нега бензин нархи турли эканлигини изоҳлади.

Бензин нархининг шаклланиши Энергетика вазирлиги ёки бошқа давлат тузилмаларига боғлиқ эмас — Энергетика вазирлиги
Фото:Водители Ташкента / Facebook

Энергетика вазирлиги нима учун турли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) да бензин бир нархда сотилмаслигига жавоб берди.  

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан АЁҚШлар бензинни биржа савдолари орқали сотиб олмоқда, бензин нархлари турли АЁҚШларда фарқ қилиши мумкин, чунки бу у ҳар бир АЁҚШ томонидан қанчага сотиб олинганига боғлиқ.  

 

Шу тариқа, бензин нархининг шаклланиши Энергетика вазирлиги ёки бошқа давлат тузилмаларига эмас, балки ишлаб чиқарувчи (маълум бир нефтни қайта ишлаш заводи)нинг бошланғич баҳоси, таклиф (биржа савдоларига қанча бензин қўйилган) ва унга бўлган талаб (харидорлар қанча сотиб олиши)га боғлиқ.

 

ПҚ-4664 сонли қарор қабул қилинмасдан олдин Ўзбекистонда турли маркадаги бензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари давлат томонидан тартибга солинар эди. 1 майдан бошлаб, яъни мазкур бозор механизми жорий этилгандан буён ўтган ярим йилдан ортиқ вақтдан бери маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари автомобиль бензинини фақат биржа савдолари орқали сотмоқда.

 

Бензинни сотишнинг бозор механизмини жорий этилиши мазкур жараённинг шаффофлигини кучайтирган.

 

Эслатиб ўтамиз, АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари кетма-кет уч ҳафтадан буён ўсишда давом этаётгани ҳақида хабар бергандик.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ