Жамият

Ўзбекистон Инсон камолоти индексида топ юзталикка кира олмади

Рейтингда узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича кўрсаткичлар ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Инсон камолоти индексида топ юзталикка кира олмади
Фото:uzbekistan.travel

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури “Кейинги чегара – инсон камолоти ва антропоцен 1” деб номланган 2020 йилги Инсон камолоти ҳисоботининг навбатдаги нашрини эълон қилди.

 

Инсон камолоти индексининг 2020 йилги ҳисоботида 2019 йил якунлари таҳлил қилинади.

 

Ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси 3 та асосий омиллар – узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар асосида тузилади.

 

Рейтингда Норвегия, Ирландия, Швейцария, Гонконг ва Исландия юқори натижани қайд этган.

 

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 0.825 билан 51-поғонани эгаллаган. 0.824 тўплаган Россия эса 52-ўринда бормоқда.

 

Ўзбекистон бу сафар 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллади ва 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан 2 поғона кўтарилиб олди. 

 

Индекс ҳисоботи бўйича Ўзбекистоннинг натижалари қуйидагича:

 

–  аҳолининг туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлигини белгилайдиган умр кўриш давомийлиги индекси 71,7 йилни ташкил этади (+0,1 йил ўсиш);

 

–  таълимнинг ўртача давомийлиги 11,8 йил (+0,3 йил ижобий ўзгариш) ва кутилатотган таълим давомийлиги 12,1 йилни (+0,09 йил ижобий ўзгариш) ташкил этган;

 

–  харид қобилияти паритети 2 бўйича аҳоли жон бошига ЯМД миқдори $7142 долларни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан $680га ўсган.

 

Ушбу ҳисобот БМТ Тараққиёт Дастури томонидан 1990 йилдан бошлаб нашр қилинади. Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 1993 йилдан буён қайд этиб келинмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ