Жамият

Сергелида иккита янги транспорт-ўтказгич боғламаси ишга туширилади

Мазкур транспорт-ўтказгич боғламаларида аҳоли учун велосипед тураргоҳлари, қишки кутиш заллари ҳамда wi-fi зоналари бўлади.

Сергелида иккита янги транспорт-ўтказгич боғламаси ишга туширилади
Фото:"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Йил якунига қадар Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳудудида иккита янги транспорт-ўтказгич боғламалари ишга туширилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, айни пайтда "Сергели" туманининг "Чоштепа" (1-бекат) ҳамда "Қипчоқ" (5-бекат) ҳудудларида мазкур транспорт-ўтказгич боғламаларини қурилиш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилмоқда.

 

Транспорт ўтказгич боғламаларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, йўловчиларни бир транспортдан, иккинчи транспортга ўтиш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.

 

Мазкур турдаги транспорт-ўтказгич боғламаларида, аҳоли учун велосипед тураргоҳлари, қишки кутиш заллари, wi-fi зоналари, автобус келиш вақтини кўрсатиб турувчи махсус табло ва бошқа қулайликларни яратиш режаллаштирилган.

 

Тез орада фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган “1-бекат” ҳамда “5-бекат” транспорт-ўтказгич боғламалар:

 

–  “1-бекат” 

 

Жадваллар сони - 81 та

Автобус йўналишлари сони – 4 та

Йўналишли такси йўналишлари сони – 4 та

Жами 8 та йўналишларни ўтказиш режалаштирилмоқда

 

Бир вақтда автошоҳбекат 1 та катта сиғимли, 3 та ўрта сиғимли, 6 та кичик сиғимли транспорт воситаларини қабул қилиши мумкин.

 

– “5-бекат”

 

Жадваллар сони - 44 та 

Автобус йўналишлари сони – 5 та

Йўналишли такси йўналишлари сони – 2 та

Жами 7 та йўналишларни ўтказиш режалаштирилмоқда 

 

Бир вақтда автошоҳбекат 4 та ўрта сиғимли, 3 та кичик сиғимли транспорт воситаларини қабул қилиши мумкин.

Шу билан бирга, 2021 йил учинчи чорак якунига қадар 10 та транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

 

Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтга ташриф бюрувчи фуқароларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва шаҳар йўловчи транспорти турларини ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, мақсадида Тошкент шаҳрида 12 та транспорт-ўтказгич боғламаларини ташкил этиш белгиланган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ