Криминал

Тошкентда ҳужра ташкил қилиб, болаларни калтаклаб келган шахслар қўлга олинди — видео

Аниқланган ҳужраларда жами 32 нафар бола диний сабоқ олаётгани аниқланган.

Тошкентда ҳужра ташкил қилиб, болаларни калтаклаб келган шахслар қўлга олинди — видео
Фото:Видеодан кадр

Яширин диний таълим бераётган шахслар қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирида 3 нафар маҳаллий фуқаро ўз хонадонларида ҳужралар ташкил этиб, ёш болаларга диний сабоқ бераётганлиги аниқланди.

 

Ҳужралар ташкил этилган хонадонлар кўздан кечирилганида, ёғоч калтак, пичоқ, пневмотик қурол топилди. Шунингдек, ҳужралар эгаларининг қўл телефонларида диний экстремистик оқимлар ва террорчи ташкилотларнинг ғоявий раҳбарларининг жиҳодга чорловчи аудио, видеоматериаллари борлиги аниқланди.

 

Ҳужраларнинг бирида 17 нафар, иккинчисида 11 нафар, учинчисида эса 4 нафар вояга етмаган бола диний сабоқ олаётгани маълум бўлди.

 

Ноқонуний ўқитиш вақтида болалар калтакланиб, мунтазам равишда оч қолдириш орқали жазоланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳужраларни ташкил қилганларга нисбатан қонуний чора кўриш масаласи кўрилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ