Иқтисодиёт

АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари ўсишда давом этмоқда

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 20 556,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва улардан 90,5 фоизи сотилган. 

АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари ўсишда давом этмоқда
Фото:"Ўзбекнефтгаз"

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ жорий йил 7-13 декабрь кунларида биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензини ва нархларидаги ўзгаришга оид маълумотини эълон қилди.  

 

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада биржа савдоларига 20 556,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 18 612,8 тоннаси, яъни 90,5% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 49 харидор иштирок этди.

 

Кўриб чиқилаётган даврда сотувчи корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 700,5 минг сўмдан 5 852,7 минг сўмгача ёки 2,7 %га кўтаришди. Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 725,5 минг сўмдан 5 876,0 минг сўмгача ёки 2,6% га ўсди.

 

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 761,8 минг сўмни, АИ-91 – 6 652,4 минг сўмни ташкил этди.

 

Маълумот учун, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари кетма-кет уч ҳафтадан буён ўсишда давом этмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ