Жиззах шаҳрида “Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий текшириш тиббиёт университети” Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиали ва Филиал клиникаси ташкил этилади.
Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Филиал ва Филиал клиникасида даволаш иши, педиатрия иши, стоматология, фармация ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб борилади.
Филиалда ўқитиш рус тилида, Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда “Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети” Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Филиалнинг таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.
Маълумот учун, Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети 1906 йилда ташкил топган. QS World University Rankings 2020 рейтинги бўйича университет Россиянинг энг яхши тиббиёт олийгоҳлардан бири ҳисобланади.