Об-ҳаво

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг +10 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг +10 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Фото:UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 14 ва 15 декабрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари устида жойлашган совуқ антитциклон периферияси белгилайди.

 

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Сурхондарё вилоятида бугун кундузи қор ёғади. Бугун кундузи баъзи жойларда ва 15 декабрга ўтар кечаси Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғади.

 

Республиканинг барча ҳудудларида совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати кечаси -2...-7 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади. Бу иқлимий меъёрдан 7-9 даражага пастдир.

 

16 декабрдан 18 декабргача антициклоннинг совуқ периферияси қулаб, шимоли-шарққа чекина бошлайди. Шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

 

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтаси охирига келиб иқлимий меъёрларга яқинлашади.

 

18 декабрь куни тунги ҳарорат 0...-2 даражагача кучсизланади, кундузи эса +7...+10 даражагача бўлади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ