Криминал

Истанбулда тиланчи ўзбекистонлик йигитни пичоқлаб ўлдирди — видео

Ҳодисага ўзбекистонликнинг тиланчига “Мусофирман, меҳнат қиляман, уялмайсанми пул сўрашга. Бор, ишла” деган гаплари сабаб бўлган.

Истанбулда тиланчи ўзбекистонлик йигитни пичоқлаб ўлдирди — видео
Фото:hurriyet.com.tr

Истанбулда Ўзбекистон фуқароси Бурҳонжон Олчинов пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.

 

Ҳодиса Малтепе тумани Файзуллоҳ маҳалласида содир бўлди. Жиноят хавфсизлик камерасида қайд этилган.

 

Маълум бўлишича, мазкур маҳаллада тиланчилик қилиб кун кечирадиган Бедир Г. ароқ олиш учун дўконга келади. Ушбу дўконда етказиб бериш билан шуғулланиб келган Бурҳонжон Олчинов (31 ёш) Бедир Г. (27 ёш)га “Мен ватанимдан келдим, мусофирман, меҳнат қиляпман. Сен бу ерга келиб пул сўрайсан, уялмайсанми? Бор, ишла” деб айтади.

 

Бунинг ортидан келиб чиққан  жанджалда Бедир Бурҳонжон Олчиновнинг кўкрак қафасига пичоқ тиқиб олган.

 

Шифохонага олиб борилган ўзбекистонлик йигит барча муолажаларга қарамай вафот этди. Полиция Бедир Г.ни ҳодисадан бир неча соат ўтиб қўлга олган.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ