Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифини якунлади

Президент икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифини якунлади
Фото:president.uz

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига қилган икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

 

Давлат раҳбари сафар давомида қатор қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

 

Президент вилоятдаги илк ташрифини Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонадан бошлади.

 

“Red Star Oxus” масъулияти чекланган жамият томонидан 205 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига ташкил этилган мазкур иншоот шу йил февраль ойида ишга туширилган эди. Бу мазкур лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, 7 гектар майдонда гидропоника усулида помидор, бодринг, бақлажон, булғор қалампири, кўкатлар етиштирилмоқда.

 

Шундан сўнг, давлат раҳбари Янгиариқ туманидаги “Yantex Invest” МЧЖ фаолияти билан танишди.

 

Бугун бу ерда газлама мато ва чойшаб ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 200 дан ортиқ иш ўрни очилган.

 

Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги технопаркда ҳам бўлди. “Урганч” технопарки жорий йил май ойида фойдаланишга топширилган эди. Қисқа вақтда бу ерда иккита корхона фаолият бошлади. Улар кийим-кечак ишлаб чиқарувчи “Oq oltin mega tekstil” ҳамда металлдан турли маҳсулотлар тайёрлайдиган “Great Khorezm” ширкатларидир.

 

Кейинги ташриф Урганч шаҳридаги “UzXCMG” қўшма корхонаси бўлди. Президент бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

 

- Бу заводнинг имкониятлари жуда катта, - деди Шавкат Мирзиёев. - Лекин уларни ишлатолмаяпмиз. Шунинг учун бу ерда яна нималар чиқариш мумкинлигини ва келгуси йилларда чет элдан қандай техникалар сотиб олишга эҳтиёж борлигини чуқур таҳлил қилиб, уларни шу ерга буюртма бериш, имконсизларини кооперация асосида тайёрлаш зарур. Бу завод ривожланиб, Хоразм индустриясига асос бўлиши керак.

 

Ташрифнинг иккинчи кунида Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

 

Бу ерда ҳар бири 54 квартирали тўртта 9 қаватли турар жой қурилмоқда. Монолит усулида, энергиятежамкор қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилмоқда. Хонадонлар тайёр ҳолда топширилади. Яқин ойларда бу ерга аҳоли кўчиб келиб, ҳудуд замонавий мавзелардан бирига айланади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ