Жамият

Барча давлат ва нодавлат ташкилотларида корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди — махсус комиссияси қарори

Республика махсус комиссияси COVID-19 инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича навбатдаги қарорни қабул қилди.

Барча давлат ва нодавлат ташкилотларида корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди — махсус комиссияси қарори
Фото:Иллюстрация

Республика махсус комиссияси янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида қатор чекловлар киритишга қарор қилди. Унга кўра:

 

•  вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларга турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

 

•  вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

 

•  юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

 

•  мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;  

 

•  фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;

 

•  янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;

 

•  вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилади;

 

•  вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;

 

•  ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ