Ҳодисалар

Тошкентда мактаб-интернатнинг вояга етмаган ўқувчиси калтакланди — видео

Бош прокуратура ҳолат бўйича қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тошкентда мактаб-интернатнинг вояга етмаган ўқувчиси калтакланди — видео
Фото:Видеодан кадр

Кеча, 12 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи мактаб-интернати тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалганди.  

 

Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.  

 

Аниқланишича, 2020 йил 11 декабрь куни фуқаро К. З. Яшнобод тумани ИИО ФМБга га ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган ақли заиф қизи мактаб-интернатдан тан жароҳатлари билан келганини маълум қилади ва айбдор шахсларга қонуний чора кўришни сўрайди. 

 

Қиз танасида “Ўнг елка соҳаси ва ўнг кўкрак соҳаси, ўнг кўкрак соҳаси остки қисмлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ҳамда кўкариши” каби тан жароҳатлари борлиги аниқланган. Шу боис зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва тегишли даво чоралари тавсия қилинган. 

 

Шу билан бирга вояга етмаган қизнинг танасидаги жароҳатларининг келиб чиқиш механизми ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган. 

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ