Жамият

2021 йилдан СТИР тизими бекор қилинади

Солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бекор қилинади.

2021 йилдан СТИР тизими бекор қилинади
Фото:UzNews.uz

“Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш тизими ўзгармоқда.  

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширишга ўтиш ва шу муносабат билан алоҳида тартибда солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишни бекор қилинади.

 

Белгиланишича, ЖШШИР давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари томонидан жисмоний шахсларни идентификациялайдиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.

 

Лойиҳага кўра, яна қатор ўзгаришлар киритилади.

 

Хусусан, 2021 йил 1 мартдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини қабул қилиш фақат электрон тарзда ЯИДХП орқали амалга оширишга ўтилади.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ