1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
11 декабря 2020 г. 607 0

Навоий вилоятида браконьерлар бир йилда 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар овлаган

2019-2020 йилги ов мавсумида 1 707 ҳолатда овчилар 1,9 млрд сўм зарар етказган.

Навоий вилоятида браконьерлар бир йилда 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар овлаган
Фото: Иллюстрация

Республика ов ва балиқ ови спорт бирлашмасининг Навоий вилояти бўлими ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Навоий вилояти бошқармасида ўтказилган текширувда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019-2020 йилги ов мавсумида рухсат берилган квотадан ташқари жами 13 минг (қуён, ғоз, ўрдак ва бошқа.) бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овланишига имконият яратилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Навоий вилояти бошқармаси мансабдор шахслари 2019 йилги ов мавсумида 1 707 ҳолатда овчилар томонидан ноқонуний ов амалга оширилганлиги бўйича ўз вақтида маъмурий чоралар қўлламаганликлари натижасида, 1,9 млрд сўмлик жарималар бюджетга ундирилмасдан, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей