Жамият

Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупциявий хавф мавжудлиги айтилди

Акмал Бурхонов соҳаларда юзага келаётган коррупция сабабини ҳам маълум қилди.

Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупциявий хавф мавжудлиги айтилди
Фото:Иллюстрация / Видеодан кадр

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов Бурхонов 9 декабрь куни журналистларга берган интервьюсида Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупциявий ҳолатлар юқорилигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

 

“Ҳозир биз тадқиқотларни амалга оширяпмиз. Яъни ҳар бир соҳада коррупция занжирини ўрганяпмиз, қайси соҳада энг кўп коррупция хавфи мавжудлигини. Албатта, ижтимоий соҳада коррупциявий хавф-хатарлар энг кўплигини кўряпмиз.

 

Афсуски, у ёки бу соҳада ишлайдиганларнинг ойликлари кам бўлса, ўша ерда коррупцион хавф-хатарлар кўпроқ учрамоқда. Умуман, соҳалар танлаб олинган. Бу – доим айтиб келинадиган таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва пандемия даврида энг кўп коррупция аломатлари кузатилган давлат харидлари соҳаларидир.

 

Биз бу муаммоларни ўрганяпмиз. Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида амалдаги қонун ҳужжатларига давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик масаласи киритилди, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Ҳозирча фақат маъмурий жавобгарлик масаласи киритилмоқда. Биз энди давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳам қонунчиликка киритиш, умуман, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш устида ишлаяпмиз”, - деди Акмал Бурхонов берган интервьюсида.

 

Акмал Бурхонов давлат амалдорларининг хорижда активлар сотиб олишини тартибга солиш вақти келганини қўшимча қилди.

 

“Ноқонуний бойлик орттириш ёки мансабдор шахсларнинг чет элларда мол-мулкларни харид қилиши масалалари тартибга солинмаган. Бугунги кунда давлат хизматчиси бўлган хоҳлаган мансабдор шахс чет элда банк ҳисобрақамини очиши ва исталган мол-мулкни сотиб олиши мумкин. Буларни ҳам тартибга солиш вақти келди, деб ўйлаймиз”, - деди Акмал Бурхонов ўз интервьюсида.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ