Иқтисодиёт

АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари ўсишда давом этмоқда

Ҳисобот даврида 23 691,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини биржа савдоларига қўйилди ва улардан 85,3% сотилди.

АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари ўсишда давом этмоқда
Фото:ung.uz

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ 30 ноябрь - 6 декабрь кунларида АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари хусусида маълумот берди.

 

Унга кўра, ўтган ҳафтада биржа савдоларига 23 691,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 20 215,4 тоннаси, яъни 85,3% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 50 харидор иштирок этди.

 

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача бошланғич нархлари бир тоннаси учун 5 527,5 минг сўмдан 5 671,1 минг сўмгача ёки 2,6 % га ўсди. Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам бир тонна учун 5 580,9 минг сўмдан 5 698,5 минг сўмгача ёки 2,1% га кўтарилди.

 

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 622,1 минг сўмни, АИ-91 – 6 443,7 минг сўмни ташкил этди.

 

Маълумот учун, турли манбаларда келтирилишича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 23-30 ноябрь кунари АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари 4,4 фоизгача ошгани айтилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ