Жамият

Тошкент вилоятида табиатга қарийб ярим миллиард сўмлик зарар етказилди

Қуйичирчиқда 46 туп тол ҳамда 6 туп туронғил – жами 52 та дарахт таг қисмидан кесиб кетилган. 

Тошкент вилоятида табиатга қарийб ярим миллиард сўмлик зарар етказилди
Фото:Экология қўмитаси

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудида жойлашган тўқайзорда 444 млн 773 минг сўмга баҳоланаётган дарахтлар кесилган.

 

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан ўрганилганда дарахтлар қишлоқ хўжалиги харитасининг 34 контурида жойлашган тўқайзорда кесилганлиги маълум бўлди. Умумий кесилган дарахтлар сони 52 та, шундан 46 туп тол ҳамда 6 туп туронғил таг (Тура́нга́ сизоли́стная) қисмидан кесилган.  

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўсимлик дунёсига етказилган зарар 444 млн 773 минг сўмни ташкил этди.

 

Айни дамда мазкур ҳудуд эгаси ҳамда ким томонидан амалга оширилганлигини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Тўпланган ҳужжатлар Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўрнатилган тартибда тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ