Ҳодисалар

Фарғонада ўқувчи синфда қизларни “пақиллоқ” билан қўрқитди — видео

У ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида туриши маълум бўлди.

Фарғонада ўқувчи синфда қизларни “пақиллоқ” билан қўрқитди — видео
Фото:Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда синф хонасида пиротехника воситасини ёндириб, синфдош қизларни қўрқитган йигит тасвирланган видеолавҳа тарқалганди. Йигит буни синф хонасида ўқитувчисининг огоҳлантиришига қарамай содир этган.

 

Zamon.uz мухбирининг олиб борган суриштируви натижасида қуйидагилар аниқланди.

 

Воқеа Фарғона вилояти Бағдод тумани Матқулобод қишлоғидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. 

 

11-синф ўқувчиси Шерқўзиев Ж. танаффус пайтида ўқитувчи синф хонасида бўлишига қарамай пиротехника воситасини қўллаган. 

 

Ушбу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган Мақсуда Жўраева Шерқўзиев Ж.  тарбияси оғир ўқувчи эканлигини маълум қилди.

 

– Жаҳонгир Шерқўзиев тарбияси оғир ўқувчи. Икки йилдан буён дарсларни мунтазам қолдиради. Дарс қолдириш сабабини аниқлаштириш мақсадида уйига бир неча бор суриштириб борганимизда, онаси ўғлининг мактабга мунтазам келмаслигидан хабари йўқлигини айтган. Аммо аниқлашимизча бола уйдан “мактабга кетдим” деб чиқиб кетиб, ўқишга келмай, ишлар экан. Шунингдек, онаси турмуш ўртоғининг чет элда эканлиги, фарзандини ёлғиз тарбиялаётганини айтган. Ўқувчи мактабда жуда кўп тартибсизликларга йўл қўяди. Ўқитувчиларни менсимайди, уларга қулоқ солмайди. Икки йил олдин собиқ мактаб директор Аҳроржон Ҳотамовнинг ишдан ҳайдалишига айнан у сабабчи бўлган, - деган Мақсуда Жўраева.

 

Ҳолат бўйича айни вақтда мактаб директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Муяссар Исмоилова ҳам изоҳ берди.

 

– 5 декабрь куни тўртинчи дарсдан кейин бўладиган танаффусда дарс хонасида Шерқўзиев Ж. томонидан шовқин кўтарилган. Ўз дарс соатини ўтиб, синф хонасидан чиқиб кетган ота тили ўқитувчиси Бегали Муродов шовқинни эшитиб, синф хонасига қайтиб кирган ва ўқувчига қаттиқ танбеҳ берган. Ўқувчи тарбияси оғир бўлгани учун танбеҳдан нотўғри хулоса чиқарган ва гап кўтаролмай, пиротехника воситасини ёқиб юборган. Бу ўқувчи ички ишлар профилактикаси ҳисобида туради. Ички ишлар профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда бу ўқувчини тарбияга чақириш масаласида мунтазам шуғулланамиз. Боланинг шу ҳолга келишига ота-онаси ҳам сабабчи, деб ўйлайман, - деди директор.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ