Жамият

Айрим вазифалар маҳалла тизими ваколатидан чиқариб ташланмоқда

Жумладан, эндиликда маҳаллада кўмир маҳсулотининг аҳолига белгиланган тартибда тақсимланиши ва сотилиши билан боғлиқ ишларда маҳалла қўмитаси иштирок этмайди.

Айрим вазифалар маҳалла тизими ваколатидан чиқариб ташланмоқда
Фото:Иллюстрация / t.me/mahallavaoilainfo

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этмайди.

 

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.  

 

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳалла инcтитути фаолияти доирасига кирмайдиган айрим талаблар бекор қилинмоқда.

 

Жумладан, шу кунга қадар ҳар бир маҳаллада кўмир маҳсулотларининг аҳолига белгиланган тартибда тақсимланиши ва сотилишини таъминлашда фуқаролар йиғинлари раислари ички ишлар органлари ва давлат солиқ инспекциялари билан биргаликда иштирок этар эди. Эндиликда ушбу таъминотни назорат қилишда маҳалла раислари иштирок этмайди.

 

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўлган ва дайди итлар ҳамда мушуклар аниқланганда бу ҳақда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига хабар қилиш ваколати юклатилган эди. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан ушбу тартиб ҳам бекор қилинди. 

 

Бундан ташқари мазкур қарор билан хайр-эҳсонларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори билан тузиладиган комиссия таркибига ҳудудида қабристон жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла қўмитаси) вакили ўрнига масжид имом-хатиби киритилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ