Жамият

Ипотека кредити олишга оид янги тартиб жорий қилинмоқда

Тегишли Фармон билан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори белгиланди.

Ипотека кредити олишга оид янги тартиб жорий қилинмоқда
Фото:mytashkent.uz

Тошкент шаҳрида хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитлари умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 264 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм этиб белгиланди.

 

Бу борада “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 

Шунингдек, мазкур Фармон билан Президентнинг тегишли қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда – умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун - 320 млн сўм этиб белгиланди.

 

Бундан ташқари, Фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

 

– 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди;

– субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ