Иқтисодиёт

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар тоифаси кенгайтирилмоқда

Эндиликда маиший электр асбоблари ишлаб чиқарувчилар ҳам йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилиши мумкин.

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар тоифаси кенгайтирилмоқда
Фото:Иллюстрация / t.me/andpress

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли қарори лойиҳаси билан юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Унга кўра, келгусида цемент ва маиший электр асбоблари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади.

 

Шунингдек, маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 50,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган тўқимачилик кластер корхоналари ҳам йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилмоқда.

 

Ҳужжат лойиҳасидан маълум бўлишича, мазкур қўшимчалар Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Аввалроқ, Молия вазирлиги келаси йилдаги энг йирик солиқ тўловчи 20 та йирик компаниялар рўйхатини маълум қилганди. Улар орасида цемент ишлаб чиқарувчи икки йирик корхона бор.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ