Жамият

Beeline Uzbekistan ўз абонентларига 20 млрд сўмдан ортиқ зарарни қоплаб беради

Қайд этилишича, компания томонидан абонентлари ўртасида эълон қилинган промо-акция шартлари бузилган, яъни улардан қарийб 5 ой қўшимча пул ечиб олинган.

Beeline Uzbekistan ўз абонентларига 20 млрд сўмдан ортиқ зарарни қоплаб беради
Фото:Beeline

Beeline Uzbekistan 9 ой давом этган мунозарадан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига судда ютқазди.

 

Суд қарийб 1,3 миллион истеъмолчи фойдасига ҳукм чиқарди ва эндиликда Beeline Uzbekistan ушбу абонентларига етказилган 20 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги зарарни қоплаб бериши керак бўлади.

 

Ўтган йилнинг июль ойида “UNITEL” МЧЖ томонидан абонентларни “Хабардор бўл” хизматига бепул промо-даврга (10 ва 30 кунга) уланиши бўйича промо-акция ўтказилиши тўғрисида эълон берилади. Ушбу промо-акция мазкур хизматга уланмаган абонентлар учун мўлжалланган. Бироқ, бепул давр тугаши билан, ушбу хизмат автоматик равишда ўчирилмаган (промо-акция шартларига кўра).

 

Аксинча, ўрнатилган нарх бўйича кунлик 240 сўм миқдорида абонетларга ҳисобланган.

 

Ушбу промо-акцияга умумий ҳисобда 3,2 миллиондан ортиқ абонент уланган бўлиб, улардан 1,2 миллионга яқини томонидан мазкур хизмат мустақил равишда ўчирилган.

 

2020 йил май ҳолатига ушбу хизмат деярли 1,3 млн абонентда ёқилган ҳолатда бўлишда давом этган.

 

Айни пайтда “Хабардор бўл” хизмати ўчирилган. Аниқроғи, шу йилнинг 13 ноябрь куни “UNITEL” МЧЖ ўзининг www.beeline.uz расмий сайтида 26 ноябрдан бошлаб, 2019 йил промо-акция давомида акцияга уланган абонентларда “Хабардор бўл” хизмати ўчирилиши тўғрисида эълон қилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ