1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
8 декабря 2020 г. 494 0

Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

АҚШ Давлат департаменти диний эркинликлар бўйича тузиладиган мазкур рўйхатдан Ўзбекистон чиқарилганини маълум қилди. 

Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди
Фото: muslim.uz

АҚШ Давлат департаменти томонидан ҳар йили янгиланадиган “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”ни (Special Watch List) эълон қилди.  

Эътиборли томони Ўзбекистон мазкур рўйхатдан чиқарилди.

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео томонидан берилган расмий баёнотда хавотирга солаётган мамлакатлар, рўйхатга янги киритилганларга алоҳида тўхталган. 

“Бўлишиш учун ижобий ўзгаришлар ҳам бор. Ўтган йил давомида ўз ҳукуматлари эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Судан ва Ўзбекистон “Махсус кузатувлар рўйхати”дан чиқарилганлигини эълон қилишдан хурсандман. Уларнинг қонунлари ва амалиётидаги жасоратли ислоҳотлари бошқа халқлар учун ўрнак бўлмоқда”, - дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси Ўзбекистонни “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарганди. Ўзбекистон бу рўйхатда 2005 йилдан бери қолиб келаётганди. 

Шундан сўнг АҚШ Давлат департаментига Ўзбекистонни "махсус кузатувдаги давлатлар" рўйхатига ўтказиш тавсия этилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей