Жамият

UzAuto Motors’ни судда ютишимиз мумкин. Бироқ бу натижа бермайди — “Антимонополия” вакили

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси биринчи ўринбосари UzAuto Motors билан боғлиқ суд қарорига изоҳ берди.

UzAuto Motors’ни судда ютишимиз мумкин. Бироқ бу натижа бермайди — “Антимонополия” вакили
Фото:МҚКҚ, UzAuto Motors логотипи

Бугун АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Унда қўмитанинг UzAuto Motors билан қайта бошланадиган суд жараёни ғурур ёки махсус комиссия чиқарган қарор нотўғри эканлигини исботлаш учун қилинаётгани ҳақида сўралди.

 

“Биз суд қарорини ҳурмат қиламиз, бироқ ҳисоб-китобларимизга нисбатан шубҳамиз йўқ, ўз фикримизда қоламиз. 

 

Суд қарори устидан берилган апелляция расмиятчилик учун қилинаётгани йўқ”, деди қўмита раиси ўринбосари Бекзод Умматов.

 

UzAuto Motors билан боғлиқ ҳолатни тўхтатишнинг битта йўли бор — кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш. Агар рақобат бўлса, уларни текширишга ҳам ҳожат қолмайди. Рақобатнинг ўзи ҳаммасини жой-жойига қўяди.

 

Агар шу нарса ҳал бўлмаса, UzAuto Motors ишини ҳар йили кўриб чиқишимиз, судда ютишимиз ҳам мумкин. Бироқ бу натижа бермайди, бунинг давоси — бозорда рақобатни пайдо қилиш, дея қўшимча қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризасини қаноатлантирганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ