1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
7 декабря 2020 г. 788 0

Ўқувчиларни январь ойи тўлиқ таътилга чиқариш таклиф қилинди

Мактабларда учта таътилни бирлаштириб, узайтирилган қишки таътилни жорий қилиш таклифи берилди. Бу 20-30 млрд сўм тежалишига олиб келиши мумкин.

Ўқувчиларни январь ойи тўлиқ таътилга чиқариш таклиф қилинди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

“Илм-фан ва таълим” Telegram каналида умумтаълим мактабларида ўқув йили ва ўқув машғулотларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклиф лойиҳаси эълон қилинди. 

Қайд этилишича, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг куз-қиш мавсуми даврида ўқув машғулотларига қатнашидаги қатор ноқулайликларни ўқув йилининг бошланиши, тугаши ҳамда таътил кунларининг муддатини ўзгартириш ва дарс машғулотлари давомийлигини қисқартириш орқали сезиларли даражада бартараф этиш мумкин.

Республикамиздаги 10 000 га яқин умумтаълим мактабларининг аксарияти қишлоқ ҳудудларда жойлашганлиги, ушбу мактабларга 3 км радиусда жойлашган хонадонлардан ички йўлларнинг ҳозирги ҳолатида қиш кунларида, ёғингарчиликлар даврида ҳам ўқувчиларнинг, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг пиёда қатнаб ўқиётганлиги, бу даврда ўқувчилар касал бўлишларининг кескин кўпайиши, умумтаълим мактабларининг марказий иситиш тизимларига уланмаганлиги ҳамда куз-қиш мавсумида иссиқлик ва электр-энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиб кетиши натижасида энергия танқислиги вужудга келиши, таълим муассасаларини куз-қиш мавсумида иситиш учун ва электр энергияси учун, жумладан, кўмир сотиб олиш учун давлат бюджетидан 80-100 миллиард сўмга яқин маблағлар сарфланаётганлиги масаланинг долзарблигини кўрсатади”, - дейилади таклифда.

Таклиф муаллифлари қуйидагиларни жорий қилишни илгари сурмоқда:

-  ўқув йилининг бошланишини 2 сентябрь куни ўрнига 26 август,

-  ўқув йилининг тугаш кунини эса 25 май ўрнига 31 май деб белгилаш,

-  ўқувчилар учун амалдаги 4-9 ноябрь, 28декабрь-10 январь, 21-27 март кунларидаги таътил кунлари ўрнига 25 декабрдан 2 февралгача қишки таътилни жорий этиш;

-  ёзги таътил вақтининг икки ҳафтага қисқариши муносабати билан ўқитувчилар учун 11-25 январь кунлари давомида икки ҳафталик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини бериб бориш.

Ушбу таклифлар жорий қилинган тақдирда, қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

-  куз-қиш мавсуми давридаги иситиш ва электр энергияси сарфи 30% атрофида тежалади;

-  ушбу мақсадлар учун харажатлар сарфи 20-30 миллиард сўмга камаяди;

-  ўқувчиларга, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларига қулайликлар яратилади;

-  бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс машғулотларидаги меҳнат сарфи 10%га яқин қисқаради.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей