Об-ҳаво

Синоптиклар республикада шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Айрим ҳудудларда қор ёғиши ва тунги ҳаво ҳарорати -7 даражагача тушиши кутилмоқда.

Синоптиклар республикада шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Сурхондарё вилоятида, кечга яқин эса Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

 

Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан 6-8 даражага паст ҳолатда сақланиб туради ва 0…+5 даражани ташкил этади.

 

8 декабрь куни баъзи жойларда бироз қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

 

9 декабрь куни фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. 10-11 декабрда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

 

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари -2…-7 даража, кундузи 0…+5 даража атрофида бўлади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ