Иқтисодиёт

2024 йилгача 500 минг хўжаликка хизмат кўрсатувчи шамол электр станцияси қуриб битказилади

Қайта тикланадиган энергия технологияларини жорий этиш келгусида йилига 175 миллион кубометргача табиий газ сарфини камайтириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

2024 йилгача 500 минг хўжаликка хизмат кўрсатувчи шамол электр станцияси қуриб битказилади
Фото:Sputnik / Михаил Воскресенский

Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси Ўзбекистонда шамол электр станциялари қурилишини 2021 йил охирига қадар бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

 

Қайд этилишича, 2023 йил апрель ойида ишлаб чиқариш қувватларининг биринчи босқичи (250 МВтгача) ва 2024 йил охирига қадар барча қувватларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

 

Жорий йил сентябрь ойида “Masdar” компанияси Томди тумани минтақасида шамол салоҳиятини ўрганиш учун тўртта метеорологик устун ўрнатди. Бу Навоий вилоятида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи бўлди.

 

Энергетика вазирлиги мутахассислари Ўзбекистонда шамол электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш 600 миллион доллардан ортиқ миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда 1 минг 300 та янги иш ўрнини яратиш имкониятини беришини таъкидламоқда.

“Электростанциянинг фойдаланишга топширилиши йилига 1,8 гВт /соат миқдорида арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига республиканинг энергетика балансини диверсификация қилиш ва мустаҳкамлашга имкон беради. Бу 500 мингдан зиёд уй хўжалигининг эҳтиёжини қоплайди деганидир”, - дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2030 йилга қадар қайта тикланадиган энергия (ҚТЭ) манбалари улушини 25 фоизгача оширишни режалаштирмоқда.

Бугун мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси умумий ҳажмида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 10 фоизгача ташкил этади, қолган 90 фоизи анъанавий манбалардан ишлаб чиқарилади.

 

Бундан ташқари замонавий ҚТЭ технологияларини жорий этиш электр энергиясини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий газ ҳажмини йилига 175 миллион кубометргача камайтириши мумкинлиги такидланмоқда.  

 

Маълумот учун, “Masdar” – Абу-Даби ҳукуматининг “Mubadala Investment Company” компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. У қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ихтисослашган етакчи халқаро компаниялардан бири.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ