Жамият

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди

Қонун билан давлат органларига волонтёрлар билан ижтимоий шериклик тўғрисида шартномалар тузиш имконияти берилди.

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2020 йил 4 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси” давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш, инсонпарварлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

 

Волонтёрлик бу ҳар қандай шахсларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда бепул ва ихтиёрий амалга оширилади. Бугунги кунда 80 дан ортиқ мамлакатларда йирик профессионал волонтёрлик ташкилотлари мавжуд. Кўнгиллилар сектори жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим таркибий бўлагини ташкил этади.

 

Ўзбекистонда ҳам волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.  

 

Унга кўра, волонтёрлик орқали кам таъминланганларга, кўп болалиларга, бошпанасизларга ёрдам кўрсатиш, беморларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, қарияларни парваришлаш, спорт, маданий ва бошқа тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда бошқа усулларда хайрия ишларини амалга ошириш мумкин.

 

Қонун билан давлат органларига волонтёрлар (волонтёр гуруҳлар, волонтёр ташкилотлар) билан ижтимоий шериклик тўғрисида шартномалар тузиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш имконини берди.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 декабрь – “Халқаро волонтёрлар куни” ҳисобланади.

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ёшлари билан учрашганида бир гуруҳ ёшлар томонидан Ўзбекистондаги бутун волонтёрларни йиғиб Волонтёрлар ассоциацияси ёки федерацияси очиш таклифи берилганди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу таклифни яхшилаб ўйлаш кераклиги, енгил ўйлайдиган нарса эмаслигини айтганди.

 

Бунинг ортидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокимининг билдирган фикрига муносабат билдирганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ