Коронавирус

Коронавирусга қарши курашда қўшимча рағбатлантириш олган ходимлар сони 331 мингдан ошди

Молия вазирлиги 1 декабрь ҳолатига коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга берилган тўловлар бўйича рақамларни маълум қилди.

Коронавирусга қарши курашда қўшимча рағбатлантириш олган ходимлар сони 331 мингдан ошди
Фото:Миллий гвардия

Молия вазирлиги Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисида маълумот берди.  

 

Маълум қилинишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказларига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра жами 3 277,5 млрд сўм маблағ ажратиб берилган.

 

Шундан, 1 декабрь ҳолатига коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг жами 331 547 нафарига 1 751,98 млрд сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланди.

 

Шу жумладан: 

 

- ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлари жами 204 073 нафар ходимга 304,8 млрд сўм, шундан 53 465 нафар врачга – 118,4 млрд сўм, 93 604 нафар ўрта тиббиёт ходимга –122,1 млрд сўм, 28 614 нафар кичик тиббиёт ходимга – 30,8 млрд сўмва 28 389 нафар бошқа ходимларга – 33,5 млрд сўм; 

 

- 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари бўйича жами 73 148 нафар ходимга 1 358,9 млрд сўм, шундан, 18 827 нафар врачга (ҳар бирига 25 млн сўмдан) – 584,4 млрд сўм, 29 012 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 517,2 млрд сўм, 18 768 нафар кичик тиббиёт ходимга – 214,3 млрд сўм ва 6 541 нафар бошқа ходимларга – 43,0 млрд сўм;

 

- Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун ҳақ тўлаш разрядлари бўйича 25 303 нафар ходимга 41,6 млрд сўм тўлаб берилди.

 

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағлар энг кўп Тошкент шаҳри, Бухоро вилояти ва Наманган вилоятига тўғри келган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ