Жамият

Россия Ўзбекистондан келадиган туршакларга тақиқ қўймасликка рози бўлди

Аввалроқ “Россельхознадзор”  Фарғонадан импорт қилинган қуритилган ўрикда капр қўнғизининг 2 дона личинкасини топганини маълум қилганди.

Россия Ўзбекистондан келадиган туршакларга тақиқ қўймасликка рози бўлди
Фото:Иллюстрация

Жорий йилнинг 3 декабрь куни “Россельхознадзор” Ўзбекистондан жўнатилган қуритилган ўрик маҳсулотида капр қўнғизи аниқлагани ҳақида хабар берганди.  

 

Қайд этилишича, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидан юкланган 1 тонна қуритилган ўрик маҳсулотида карантин объекти ҳисобланган  2 та капр қўнғизи личинкаси топилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарияти “Россельхознадзор” карантин хизмати раҳбарияти билан тезкор равишда онлайн музокаралар олиб борган.  

 

Россия томонидан юборилган фотосуратлар Марказий карантин лабораторияси ходимлари иштирокида текширилиб, кўрсатилган ушбу карантин объекти айнан капр қўнғизи эмас, балки Ўрта Осиё ва Россия Федерациясида тарқалган “Trogoderma” оиласига мансуб бошқа қўнғиз эканлиги тахмин қилинмоқда.

 

Онлайн музокаралар давомида Россия томонидан қуритилган ўрик маҳсулоти учун тақиқ қўйилмасликка келишилиб, фақатгина маҳсулот юкланган экспортер корхонага нисбатан фитосанитар чоралар кўрилиши ҳақида аҳдлашувга эришилди.

 

Аниқланишича, ушбу тадбиркор Россиядан қуритилган ўрик маҳсулотининг эски ҳосилини юклаш бўйича буюртма олган. Экспорт сиғимини тўлдириш мақсадида ҳудуддаги деҳқон бозорларидан эски ҳосилларнинг қолдиқларини турли жойлардан тўплаб, маҳсулот йиғган.

 

Эслатиб ўтамиз, бироз муддат аввал Россия Фарғонадан келтириладиган помидор ва қалампир импортини тақиқлаганди.  

 

Бунга мазкур ҳудуддан келтирилган помидор ва қалампирлардан тобамовирус (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) аниқлангани сабаб бўлганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ