Жамият

Ўзбекистонда AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали иш бошлайди

Янги телеканал 2021 йилнинг баҳоридан бошлаб эфирга чиқиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали иш бошлайди
Фото:adindex.ru

Ўзбекистонда янги AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали иш бошлайди.

 

Бу ҳақда “2020-2021 йилларда Ўзбекистоннинг медиа бозори, тенденциялари ва истиқболлари” мавзусидаги IMS Media Day 2020 конференциясида айтиб ўтилди.  

 

Янги болалар телеканали Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси бўлиб, у конференция доирасида тақдимот ҳам қилинди.

 

Қайд этилишича, россиялик, жанубий кореялик ва aмерикалик ишлаб чиқарувчилар (шу жумладан SONY, DISNEY, UNIVERSAL) муаллифлигидаги юқори сифатли маҳсулотлари AQLVOY болалар канали учун мослаштирилади ва ўзбек тилига таржима қилинади. 

 

Телеканал болаларнинг дунёқарашини шакллантиришга, билимини оширишга хизмат қилувчи, мантиқий, математик ва тил қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган мултфильм ва дастурларга эътибор қаратади.

 

Тақдимотда AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали 2021 йилнинг баҳоридан бошлаб эфирга чиқиши маълум қилинди.

 

Реклама берувчилар эса 2021 йилга мўлжалланган маркетинг фаолиятини ҳозирданоқ режалаштиришлари мумкин.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ