Жамият

Тошкентда эксперимент тариқасида уй-жойга муҳтожларга давлат хизматлари кўрсатилади

Эксперимент муваффақиятли амалга ошса, бу тартиб республика бўйлаб 2021 йил 1 июлдан йўлга қўйилади.

Тошкентда эксперимент тариқасида уй-жойга муҳтожларга давлат хизматлари кўрсатилади
Фото:Андижон вилояти ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида ижтимоий уй-жойларга давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш жорий қилинади.

 

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан бу борадаги давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда. 

 

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали туман ҳокимликлари томонидан кўрсатилади.

 

Тошкент шаҳрида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан ижтимоий уй-жойлар олиш ўрнатилган тартибда “Турар жой масалалари бўйича комиссия” қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

Шунингдек, фуқаролар томонидан ижтимоий уй жойларга мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти билан уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича давлат хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлган ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар рўйхати ҳам тасдиқланади.  

 

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Маълумот учун, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент шаҳрида экcперимент тариқасида тадбиқ этилаётган ижтимоий уй-жойларга мурожаат қилиш Давлат хизматлари жорий этилиши тизими ўз самарадорлигини кўрсатган тақдирда, Ўзбекистон бўйича мазкур тизим 2021 йил 1 июлдан бошлаб татбиқ этилиши бўйича таклиф киритилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ