Жамият

Ўзбекистон Словения билан антикоррупция лабораториялари ташкил қилади

Лойиҳа доирасида мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган коррупция ҳолатлари таҳлил қилинади.

Ўзбекистон Словения билан антикоррупция лабораториялари ташкил қилади
Фото:Иллюстрация / Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистонда илк бор антикоррупция лабораторияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ишга туширилмоқда. Бу ҳақда “Юксалиш” УҲ Матбуот хизмати хабар берди.  

 

Мазкур лойиҳа “Юксалиш” УҲ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Минтақавий мулоқот” (Словения) халқаро нодавлат ташкилоти ўртасида амалга оширилмоқда.

 

Антикоррупция лабораторияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа тақдимоти жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистонда антикоррупция ҳафталиги доирасида ўтказилган “Давлат хизматчилари фаолиятида “ҳалоллик вакцинаси”ни жорий этиш масалалари” мавзусидаги халқаро онлайн-семинар давомида тақдимот қилинди.

“Лойиҳа 8 босқичда олиб бориладиган йирик антикоррупцион тадқиқотларни ўз ичига олади. Якуний мақсад — таълимнинг барча босқичларида, яъни мактабгача таълимдан олий таълимгача имкон қадар кўпроқ коррупция ҳолатларининг тўлиқ манзарасини ҳосил қилиш”, - дейилади хабарда.

Антикоррупция лабораторияларини ташкил қилиш лойиҳасининг таянч нуқтаси сифатида ушбу соҳа танлаб олинди.

 

Тадқиқотнинг биринчи босқичида таълим тизимининг заиф томонларини, хусусан, болаларнинг мактабга қадам қўйиш босқичида эҳтимолий ва мавжуд коррупцион хатарларни аниқлашга чақирилади. Нега бир мактабда жой тўлмаган, бошқаларида эса ўқувчилар бир неча сменада ўқийди? Одамларни коррупция ҳаракатларини содир этишга нима ундайди? Коррупция занжири қаерда бошланади-ю қаерда тугайди? Вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш керак? Ушбу саволларга жавоб топиш учун лаборатория экспертлари халқаро тажрибани ҳисобга олган, турли воситалардан фойдаланган ҳолда, республикадаги мактаблардан тўпланган маълумотларни кенг жамоатчилик, кўнгиллилар иштирокида таҳлил қилади.

 

Коррупция хатарлари ўтказиладиган сўров натижалари, статистик маълумотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва молиявий назорат органлари, шунингдек, мобил дастурлар орқали юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари асосида баҳоланади. Маълумотларни тўплаш ва коррупция хатарлари таҳлили доимий равишда ўтказилади, тегишли чоралар эса ҳар уч ойда ишлаб чиқилади.

 

Қайд этилишича, жамланган маълумотлар натижалари асосида ушбу тажрибани таълимнинг бошқа йўналишларида қўллаш режалаштирилган. Бунда ўқитувчиларни ишга қабул қилишда, дарс соатлари, синф раҳбарлигини тақсимлашда, мактаб ва синф фондига пул йиғишда, умумий таълим соҳасида давлат харидлари, абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда, ўқитувчи ва талаба ўртасида порахўрлик каби долзарб муаммолар инобатга олинади.

 

Тўпланган, таҳлил қилинган ва умумлаштирилган маълумотлар коррупция хатарлари бўйича кенг қамровли ҳисобот кўринишида таълим тизимида шаффофликни таъминлаш ва мутаносиб тавсиялар билан тақдим этилади. Шунингдек, бу каби лабораториялар соғлиқни сақлаш ва қурилиш каби бошқа соҳалардаги муаммоларга ечим топиш учун ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ