Жамият

Ўзбек имо-ишора алифбоси ишлаб чиқилади

Энг кўп мурожаат қилинадиган ташкилотлар ўзбек имо-ишора тилида мулоқот қилишда кўмаклашувчи воситалар билан жиҳозланади.

Ўзбек имо-ишора алифбоси ишлаб чиқилади
Фото:Tamino Petelinšek, STA

Халқ таълими вазирлигига уч ой муддатда лотин ёзувидаги ўзбек имо-ишора алифбосини ишлаб чиқиш ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб имконияти чекланган болалар учун таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жорий этиш вазифаси топширилган.

 

Бу ҳақда “Шахслар ўртасида мулоқот воситаси сифатида ишлатиладиган имо-ишора тилини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳасида белгилаб берилмоқда.  

 

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

 

–  коррекцион педагогика ва дефектология соҳасида педагог кадрларга бўлган реал эҳтиёжлардан келиб чиқиб, зарур таълим йўналишлари ва мутахассисликлари (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика, логопедия) бўйича қабул квоталарини ошириш;

 

– ҳудудларнинг дефектология соҳасида педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида дефектология таълим йўналишларига давлат грантлари асосидаги қабул квоталари улушини ошириш орқали мақсадли қабулни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритишлари керак.

 

Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахслар томонидан энг кўп мурожаат қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларда:

 

–  ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан ўзбек имо-ишора тилида мулоқот қилишда кўмаклашувчи воситалар (таржимонлар, ўзбек имо-ишора тили ва Брайл алифбосида маълумот берувчи ёзувлар, видео ва фотосуратлар, эшиттирувчи, электрон маълумотлар табло) билан таъминлаш;

 

–  расмий веб-сайтларда ногиронлиги бўлган шахслар учун жойлаштирилган маълумотлар билан эркин танишиш ва хизматлардан фойдаланишга оид қўшимча имкониятлар жорий этиш, ўзбек имо-ишора тилида намойиш этиш шаклидаги рукнлар жойлаштириш чораларини кўрадилар.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ