Ҳодисалар

Екатеринбургдаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола бўлган. 

Екатеринбургдаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган
Фото:t.me/EKB_new

Кеча, 1 декабрь куни Екатеринбургда (Россия) бир гуруҳ ўзбекистонликлар минган Volkswagen Polo русумли енгил машина йўлнинг музлаган қисмида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

 

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, бунинг оқибатида икки нафар ўзбекистонлик - 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган. 

 

Беш киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-касалхоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволга тушган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажармоқда.

 

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари юзага келаётган турли масалаларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарда бўлиб турибди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ