Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Дмитрий Козак бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Дмитрий Козак Ўзбекистон Президентига Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шавкат Мирзиёев Дмитрий Козак бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди
Фото:president.uz

Бугун, 2 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон – Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини Ўзбекистон давлати раҳбари катта мамнуният билан қайд этди.

 

Дмитрий Козак Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ