Ҳодисалар

“Навоийлик Брюс Ли” ИИБ томонидан қўлга олинди — видео

"Ўзбек Брюс Ли"си тўхтаган автомашиналарни устига чиқиб, уларнинг ҳаракатланишига халақит қилган.

“Навоийлик Брюс Ли” ИИБ томонидан қўлга олинди — видео
Фото:Видеодан кадрлар

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган “Брюс Ли” бўйича тафсилотларни маълум қилди.  

 

2020 йил 1 декабрь куни соат 13-00 ларда Навоий вилояти Қизилтепа туманида фуқаро Муҳаммедов Ғ. танишлари “Мурод”, “Анвар”, “Ўткир” исмли йигитлар билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилади.

 

Фуқаро Ғ. Муҳаммадиев жуда маст ҳолда нотаниш автомашинада Қизилтепа тумани марказида жойлашган “Истиқлол” номли туйхона олдидан ўтган автомашиналар қатнов йўлида, эгнидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда, йўлдан ҳаракатланиб келаётган автомашиналарни олдига чиқиб, тўхтаган автомашиналарни устига чиқиб, уларнинг ҳаракатланишига халақит қилиб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлган. 

 

Мазкур ҳуқуқбузарлик ўз вақтида ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликка чек қўйилди.

 

Туман ИИБ ХПБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ