Жамият

Туркиядаги ва у ерга боришни режалаштираётган ватандошлар янги карантин чораларидан огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Туркияда яна қатор карантин чоралари киритилаётгани бўйича хабар берди.

Туркиядаги ва у ерга боришни режалаштираётган ватандошлар янги карантин чораларидан огоҳлантирилди
Фото:Getty Images

“Дунё” АА Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасига таяниб маълум қилишича, 2020 йил 30 ноябрь куни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўған Ҳукумат йиғилиши якунларига кўра чиқиш қила туриб, жамоатчиликни янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашиш доирасида чеклов чораларнинг кучайтирилганлиги тўғрисида хабардор қилди.  

 

Пандемия билан боғлиқ янги чекловлар бугун, 1 декабр куни соат 21:00 дан кучга киради.

 

Хусусан, қуйидаги чеклов чораларини жорий қилиш тўғрисида қарор қилинган:

 

– Иш кунлари соат 21:00 дан 5:00 га қадар комендантлик соати белгиланди.

 

– Дам олиш кунлари жума куни кечқурун соат 21:00 дан душанба куни эрталаб соат 5:00 га қадар кўчага чиқиш мумкин эмас.

 

– Жаноза ва тўй маросимларида ҳам қатнашчилар сони 30 кишидан ошмаслиги керак.

 

– Барча давлат муассасалари иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган вақтда фаолият кўрсатади.

 

– 65 ёшдан ошган ва 20 ёшдан кичик фуқаролар жамоат транспортидан фойданала олмайди. Улар иш кунлари соат 10:00 дан 13:00 га қадар кўчага чиқишлари мумкин. Жума куни бундан мустасно. Жума намозига боришга рухсат этилади. Иш кунлари болалар ва пенсионерлар соат 5:00 дан 21:00 гача шахсий транспортда ҳаракатланиши мумкин.

 

– Меҳмонларни қабул қилиш, мавлудлар, кечалар ўтказиш, байрамларни, жумладан Янги йилни нишонлаш тақиқланди.

 

– Маҳсулотларни уйга етказиб берувчи озиқ-овқат, гўшт, мева-сабзавот дўконлари ҳамда бошқа савдо расталари дам олиш кунлари ҳам ишлашига рухсат берилади.

 

– Кинотеатрлар йил охиригача ёпиқ бўлади. Шунингдек, сауна, ҳаммом ва лунапарклар ҳам ёпилади.

 

– Ўйин ва спорт майдончаларидан фойдаланиш тақиқланади. Мамлакатдаги барча спорт тадбирларини ҳозирги вақтдагидек томошабинларсиз ўтказишда давом этилади.

 

– Савдо марказларига фақат махсус код (HES код) билангина кириш мумкин бўлади. Махсус код Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг электрон иловаси орқали олинади.

 

– Барча болалар боғчалари, тайёрлов синфлари ва бошқа болалар таълим муассасалари фаолияти тўхтатилади. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун масофавий ўқитиш 2020 йил охиригача узайтирилмоқда.

 

– Шифохоналар, ўт ўчириш хизматлари, полиция ва дорихоналар ҳар куни ҳеч қандай чекловларсиз ишлайди.

 

– Комендантлик соати вақтида фақат уйга етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи дўконлар, кафелар ва ресторанлар ҳам ишлашни давом эттиради.

 

– Aгар бирор кишида самолёт ёки поезд чиптаси бўлса, у аэропорт ёки темир йўл станциясигача етиб олиш учун шахсий ёки жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин.

 

– Жамоат транспортидан фойдаланиш, савдо маркази, касалхона, давлат идораларига кириш учун сиздан HES  коди талаб қилинади. Бу Туркия фуқароларига ҳам, мазкур мамлакатда яшаш ҳуқуқига (икамет) эга бўлганларга ҳам тегишли.

 

– Мунтазам равишда юз ниқобини тақиб юриш тартиби, ижтимоий масофани сақлаш ва вирусга қарши гигиеник қоидаларга амал қилиш, шунингдек, кўчада сигарет чекишга қўйилган тақиқ ўз кучида қолмоқда.

 

Мамлакатда юзага келган оғир эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳужжатларни жумладан электрон почталар орқали қабул қилишни, электрон почталар воситасида консултатив ёрдам кўрсатишни бошлади. Мазкур усул Ўзбекистон фуқароларининг аҳоли гавжум жойларда ва жамоат транспортларида бўлишлари олдини олиб, уларнинг COVID-19 юқтириб олиш хавфини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилади.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон элчихонаси Туркияда вақтинча бўлиб турган, доимий яшаётган, ўқиётган, меҳнат қилаётган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган ватандошларни мамлакатда киритилаётган янги чеклов чоралари ҳақида огоҳлантирганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ