Иқтисодиёт

Ўзбекистонда мебель маҳсулотларининг импорти ва экспорти ҳақида маълумот берилди

2019 йил 1 ноябрга нисбатан мебель маҳсулотларининг экспорти 1,1 млн долларга, импорти эса 8,6 млн долларга ошган.

Ўзбекистонда мебель маҳсулотларининг импорти ва экспорти ҳақида маълумот берилди
Фото:Видеодан кадр

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистон 16 та хорижий давлатларга қиймати 2,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 млн АҚШ долларига кўп.

 

Ўзбекистон ўтган 10 ой мобайнида мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар

 

– Қозоғистон – 1,0 млн;

– Қирғиз Р. – 778,3 минг;

– Тожикистон – 389,5 минг;

– Россия – 160,8 минг;

– Сингапур – 116,0 минг АҚШ доллари.

 

Мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

 

– Тошкент шаҳри – 942,6 минг;

– Тошкент вилояти – 777,6 минг;

– Андижон вилояти – 337,1 минг;

– Наманган вилояти – 138,9 минг АҚШ доллари.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 52 та хорижий давлатлардан қиймати 71,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,6 млн АҚШ долларига кўп.

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистон Италиядан қиймати 1,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн АҚШ долларига кам.

 

Ўзбекистон мебель маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

 

– Корея Р. – 33,1 млн;   

– Хитой – 11,4 млн;

– Туркия – 9,6 млн; 

– Россия – 4,9 млн; 

– Украина – 2,1 млн;

– Италия – 1,9 млн. АҚШ доллари.

 

Мебель маҳсулотларини энг кўп импорт қилган ҳудудлар:

 

– Тошкент шаҳри – 33,2 млн;

– Андижон вилояти – 32,1 млн;

– Тошкент вилояти – 2,5 млн;

– Самарқанд вилояти – 1,7 млн. АҚШ доллари.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ