Сиёсат

Aбдулазиз Комилов AҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди

Помпео АҚШнинг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлашда собит эканлигини тасдиқлади.

Aбдулазиз Комилов AҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото:AFP / KEVIN LAMARQUE

2020 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов ва AҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати маълум қилди.

 

Давлат котиби Ўзбекистон делегациясининг 2020 йил 16-20 ноябрь кунлари Вашингтонга амалга оширган ташрифи чоғида муваффақиятли ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларни олқишлади.

 

Ташриф давомида икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича атрофлича фикр алмашилганлиги ва амалий аҳамиятга эга келишувларга эришилганлиги қайд этилди.

 

Помпео Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар дастурини изчил қўллаб-қувватлашда собит эканлигини тасдиқлади.

 

Давлат департаменти раҳбари сиёсий маслаҳатлашувлар шакли Ўзбекистон ва AҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик даражаси ва суръатини акс эттирувчи Стратегик шериклик мулоқотига ўзгарганлигининг муҳим аҳамияти ҳақида алоҳида таъкидлади. 

 

AҚШ ва Ўзбекистон мазкур Мулоқот доирасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларида янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга интилади. Томонлар Ўзбекистонда олиб борилаётган бозор иқтисодиётига йўналтирилган сиёсат ва хусусийлаштириш жараёнлари мобайнида савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган.

 

Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, “C5+1” форматидаги ўзаро муносабатлар, Aфғонистондаги вазиятни тартибга солиш, ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий қайта тиклаш ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ