1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
1 декабря 2020 г. 650 0

Наманганда икки эркакни урган қиз тхэквондо бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди

Гулсанам Алижонова 2024 йили Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўради. 

Наманганда икки эркакни урган қиз тхэквондо бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди
Фото: Тоирбек Комилжонов

24-29 ноябрь кунлари тхэквондо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 73кг.гача бўлган вазн тоифасида Гулсанам Алижонова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон тхэквондо WTF ассоциацияси Матбуот хизмати хабар берди.  

“Ушбу олтин медалимни онамга бағишлайман, сабаби чемпион бўлишимда уларнинг ўрни беқиёс”, - деган Гулсанам.

Энди у 2024 йили Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 25 июнь куни Норин туманида Гулсанам Алижонова икки эркакни дўппослаганидан кейин, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. У буни йигитлар унинг онасини сўккани учун қилганини айтганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей