Жамият

Тошкентда AТTO транспорт картаси пуллик бўлади

Бугундан бошлаб AТTO ягона транспорт картасининг янги нархи белгиланди.

Тошкентда AТTO транспорт картаси пуллик бўлади
Фото:atto.uz

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб “Avtomatlashtirilgan transport to'lov tizimi operatori” компанияси транспорт картанинг янги нархини ўрнатди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.  

 

Таъкидланишича, AТTO ягона транспорт картасининг 5000 сўмлик сотиш акцияси тугатилган.

 

Бугун, 1 декабрдан бошлаб шаҳардаги ойлик йўл чипталари сотиш шохобчаларида, AТTO транспорт картасининг баҳоси 15 000 сўм этиб белгиланди. Ушбу миқдорга қуйидагилар киритилган:

 

•  карта нархи – 10 000 сўм;

•  карта баланси – 5000 сўм.

 

Эслатиб ўтамиз, AТTO ягона транспорт картаси баланси 1400 сўмдан камайган тақдирда, транспорт картаси автоматик равишда вақтинча блокланган карталар рўйхатига ўтказилади.

 

Компаниянинг маълум қилишича, транспорт карталари бугунги кунга қадар текин тарқатилган. Ўтказилган акция давомида 120 мингдан ортиқ карта бепул берилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ