Ҳодисалар

Қизининг ўлимига сабабчи шахсдан “Спарк” ололмаётган аёл ўзини ёқиб юборди

Аёл ўзини ёқиш бўйича эридан кўрсатма олганидан кейин ўзига ўт қўйиб, прокуратура биносига кирмоқчи бўлади.

Қизининг ўлимига сабабчи шахсдан “Спарк” ололмаётган аёл ўзини ёқиб юборди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура Андижонда ўзини ёқиб юборган аёл бўйича маълумот берди.  

 

Маълум бўлишича, жорий йил 24 июль куни соат 23-00 ларда Марҳамат тумани, “Тош йўли” МФЙ, “Садоқат” кўчасида яшовчи фуқаро Н.М. севган йигитини кутиб турган вояга етмаган Т.М.ни уяли телефонига расмга олиб, ушбу фотосуратларни унинг ота-онаси ва профилактика инспекторига кўрсатишини айтади.

 

Ушбу маълумотлар бошқаларга ошкор бўлишидан қўрқиб, Т.М. ўзини осиб, жонига қасд қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Марҳуманинг онаси С.Б. олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норози бўлиб, 2020 йил 30 ноябрь куни соат 12-15 ларда Андижон вилоят прокуратурасига келган ва вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ф. Рахманов томонидан қабул қилинган.

 

Фуқаро С.Б. қабул жараёнида терговчи томонидан уларнинг талаблари бажарилмасдан, унинг фикрича қизининг вафотига айбдор бўлган Н.М.дан етказилган зарар ҳисобига “Спарк” автомашинаси ундирилмаётганлигидан норозилигини билдирган.

 

Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ф. Рахманов қабул жараёнида жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганлиги, “Спарк” автомашинасини ундириш тергов органларининг ваколатига кирмаслигини, тергов якуни бўйича барча айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини тушунтирган.

 

Олинган жавобдан қониқиш хосил қилмаган фуқаро С.Б. “Спарк” автомашинаси ундирилмаган тақдирда ўзига ўт ёқиб, жонига қасд қилишини билдириб, вилоят прокуратурасини тарк этган. Вазият кескинлашуви ва бошқа ҳолатларни олдини олиш учун Андижон вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ходимлари вилоят прокуратурасига чақирилган.

 

Шундан сўнг, бугун соат 13-20 ларда С.Б. вилоят прокуратураси автомашиналар тураргоҳида бақириб, бошқа шахсларни ўзига жалб қилиб, турмуш ўртоғи Х.Т.дан 1 литрли пластмасса идишда бўлган бензин ва гугуртни олиб, ўзининг елка қисмларига қуйган ва турмуш ўртоғи Х.Т. томонидан ўзини ёқиши ва вилоят прокуратураси биноси ичига югуриб кириб кетиши ҳақида кўрсатма олганидан сўнг ўзига ўт қўйиб ёқиб юборган.

 

Шу вақтда воқеалар ривожини кузатиб турган Андижон вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ходимлари томонидан С.Б.нинг эгнида ёнаётган кийимлари ечиб олиниб, унинг куйиб оғир тан жароҳати олиши олди олинган.

 

Айни вақтда С.Б.нинг юзи, қўллари, бўйин ва кўкрак қафаси соҳалари, жами танасининг 15 фоиз қисми куйиш ташхиси билан шифохонага жойлаштирилди.

 

Мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ