Иқтисодиёт

Ўтган ҳафтада АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари 4,4 фоизгача ошди

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” ўтган ҳафта давомида биржада савдога чиқарилган бензин маҳсулоти ҳақида маълум қилди.

Ўтган ҳафтада АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархлари 4,4 фоизгача ошди
Фото:UzNews.uz

Ўтган ҳафтада АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача бошланғич нархлари бир тоннаси учун 5 294,0 минг сўмдан 5 490,3 минг сўмгача ёки 3,7 % га ўсди. Бу ҳақда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” матбуот хизмати маълум қилди.

 

Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам бир тонна учун 5 325,1 минг сўмдан 5 557,1 минг сўмгача ёки 4,4% га кўтарилган.

 

Қайд этилишича, кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 476,8 минг сўмни, АИ-91 – 6 203,9 минг сўмни ташкил этди.

 

Биржа хабарига кўра, ўтган хафта давомида биржа савдоларига 24 338,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 20 273,3 тоннаси, яъни 83,3% сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 52 харидор иштирок этган.

 

Маълумот учун, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ