Иқтисодиёт

“Ўзбекнефтгаз”нинг жорий йил режасида 34 миллиард кубометр газ ишлаб чиқариш бўлган

Бугунги кунга келиб, компания 27 миллиард кубга яқин табиий газ қазиб чиқарган.

“Ўзбекнефтгаз”нинг жорий йил режасида 34 миллиард кубометр газ ишлаб чиқариш бўлган
Фото:"Ўзбекнефтгаз"

Ўзбекистонда бир йилда 51 миллиард кубометр газ ишлаб чиқарилса, шунинг 34 миллиард кубометри “Ўзбекнефтгаз” ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда бугун, 30 ноябрь куни АОКАда бўлиб ўтган "Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарлари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг маълум қилишича, “Ўзбекнефтгаз” газни “Ўзтрансгаз”га, “Ўзтрансгаз” эса “Ҳудудгаз”га етказиб беради. Бундай система яратилганидан мақсад – газни истеъмолчига тезроқ етказиб бериш. 

 

–  Ўзбекистондаги ҳамма газни “Ўзбекнефтгаз” ишлаб чиқармайди. Биз бозордаги бир иштирокчимиз. Газ қазиб чиқариш бўйича бу йилги режага кўра, 34 миллиард кубометр белгиланган. Бугунги кунга келиб 27 миллиардга яқин табиий газ қазиб чиқарилган, - деди Меҳриддин Абдуллаев.

 

Қайд этилишича, пандемия даврида “Ўзбекнефтегаз” тизимида 51 минг кишилик ходимлар жамоаси меҳнат қилишни бошлаган.

 

Март ойидан карантиннинг кучайтирилгани, коронавирус пандемиясини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилганидан буён “Ўзбекнефтегаз” АЖ тизимидаги 124 дан ортиқ конлар, 1200 дан ортиқ қудуқларда ишловчи 20 мингга яқин ходим аҳволи, шарт-шароити пандемияга мослаштирилиб, 15 кунлик иш режимига эмас, 1 ойлик режимга ўтказилган. Шу тариқа иш тартиби тўхтамаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ