Жамият

Қашқадарёда 6 минг товуқ электр энергияси туфайли нобуд бўлмаган — энергетика вазирлиги

Вазирлик ушбу ҳолатни ўрганиб, ҳодисанинг асл сабабини аниқлади.

Қашқадарёда 6 минг товуқ электр энергияси туфайли нобуд бўлмаган — энергетика вазирлиги
Фото:t.me/Qashqadaryoru

Аввалроқ, Интернет тармоғида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги паррандачилик фабрикасида электр таъминотидаги узилишлар сабаб 6 мингта товуқ нобуд бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Энергетика вазирлиги мазкур ҳодиса сабабларини таҳлил қилди.  

 

“Ёшлик” МФЙда жойлашган “Кумуш куз файзи” паррандачилик фабрикаси электрдан фақат биноларни шамоллатиш учун фойдаланади. Электр энергиясини етказиб бериш бўйича “Кумуш куз файзи” МЧЖ ва Яккабоғ тумани ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан 2020 йил 4 январда 82-сонли тегишли шартнома тузилган.

 

Ушбу шартномага кўра, электр таъминотида узилиш кузатилган ҳолларда, цехнинг шамоллатиш тизими дизел-генератори томонидан амалга оширилиши белгиланган.

 

Бироқ, жорий йилнинг 19 ноябрь куни генераторнинг дизел (ёзги) ёқилғиси музлаб қолгани, яъни ушбу хўжалик юритувчи субъект куз-қиш даврига мос равишда тайёргарлик кўрмаганлиги туфайли бу шарт бажарилмаган. Натижада, шу куни соат 14:00 дан 14:30 гача ва соат 17:50 дан 20:10 гача электр таъминотида қисқа муддатли узилиш даврларида генератор ҳаво ҳароратининг пасайишига тайёр эмаслиги туфайли ишга туширилмаган.

 

“Аммо бунда ўзимизнинг ҳам камчилигимиз бўлган. Генераторимиз ёнилғиси сифатсиз бўлгани сабаб музлаган ва ёнмаган. Оқибатда паррандалар сақланадиган бинодаги ҳавони тортиб турадиган ускунамиз ишламай қолган. Товуқларнинг ўзидан чиқадиган аммиак гази тоза ҳавога чиқарилмагани боис паррандаларимиз нобуд бўлган. Аммо 400 мингдан ортиқ товуқларимиз бор. Умид қиламизки, бу зарарни қоплаймиз”, - дея изоҳ берган “Кумуш куз файзи” МЧЖ раҳбари Абдунаби Ғиёсов.  

 

Шу билан бирга, тадбиркорнинг сўзларига кўра, у бунга қизиққан ҳар бир кишига ушбу ҳолатлар ҳақида тушунтириб берган ва товуқларнинг ҳалокатидан кўрилган зарар электр таъминоти корхонасига тегишли дейилган маълумотлар юзага келганидан ҳайратда қолган.

комментарии
Шодик Давронов
1 декабря 2020 г.
Предоплатамиз булатуриб счётчикни блок килаябти,(Самарканд шахар), предоплата була туриб смс келади карзингиз бор деб, кейин учиради, ёкиш учун ЭТК га мурожаат килиш керак, шуни сабабини изохлай оласизларми? Нима сабабдан блок булаябди, кеча счётчик блок булди, предоплата бор, ЭТК га борсам манга ухшаганлар 10 тадан зиёд, хурматли UzNews ходимлари илтимос шу масаланиям кутаринглар, сабабини билайлик, ЭТК да аник жавоб йук,
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ