Иқтисодиёт

2021-2023 йилларда ЯИМ тармоқлари таркибида қурилиш соҳаси улушининг ўсиши прогноз қилинди

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 71 трлн 858,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

2021-2023 йилларда ЯИМ тармоқлари таркибида қурилиш соҳаси улушининг ўсиши прогноз қилинди
Фото:"Халқ билан мулоқот/ Диалог с народом" гуруҳи

2021 йил ҳамда келгуси икки йилда ЯИМ тармоқлари таркибида қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари улушининг ўсиши прогноз қилинмоқда. 

 

Бу ҳақда Молия вазирлигининг Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури билан ҳамкорликда чоп этган “2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет” нашрида маълум қилинди.

 

2020 йил якунига қурилиш соҳасининг ЯИМ тармоқлари таркибида улуши 7 фоизга етиши прогноз қилинмоқда. 2019 йилда эса ушбу кўрсаткич 6,6 фоизни ташкил қилган.

Қайд этилишича, жорий йил пандемия шароитида кўпроқ зарар кўрган тармоқлардан хизматлар соҳаси (туризм, турар жой хизматлари, транспорт, умумий овқатланиш ва бошқалар) бўлиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши пасайишига олиб келган. 

 

Бунда, қишлоқ хўжалигига инқирознинг таъсири камроқ даражада кузатилиб, унинг ЯИМдаги улуши ортган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давстатқўм жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 71 трлн 858,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани ва бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 109,1 фоизни ташкил этгани ҳақида маълум қилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ