Ҳодисалар

Тошкент вилоятида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида икки киши ўлди

Янгийўл туманида чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон эгалари вайроналар остида қолиб кетган.

Тошкент вилоятида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида икки киши ўлди
Фото:ФВВ

Бугун, 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, "Қирариқ" МФЙда жойлашган 80-уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

 

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон эгалари вайроналар остида қолган.

 

Турар жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.

 

Чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.

 

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ