Ҳодисалар

Сергелида 19 ёшли ҳайдовчи 10 ёшли болани уриб қочиб кетди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Сергелида 19 ёшли ҳайдовчи 10 ёшли болани уриб қочиб кетди — видео
Фото:Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати Сергели туманида рўй берган ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.  

 

26 ноябрь куни тахминан соат 13.00 да Лутфукор кўчасида автоювиш шохобчасида норасмий ишловчи 19 ёшли Улуғбек Н. Cobalt автомобилида бошқарувга рухсат берадиган ҳеч қандай ҳужжатсиз йўлга чиқиб, бошқарилмайдиган чорраҳада пиёдани – 10 ёшли С.М.ни уриб юборган. 

 

С.М. олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи воқеа жойини тарк этган.

 

Мазкур факт бўйича шу куннинг ўзида, яъни 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилди. Улуғбек Н.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Шунингдек маълум қиламизки, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи автоювиш шохобчасида қонунчиликка мувофиқ ишга жойлашмаган, шу сабабли тергов томонидан автоювиш шохобчаси раҳбарига нисбатан тегишли чора кўриш ҳақида арзнома тақдим этилади.

 

Бундан ташқари, дастлабки тергов давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга бошқарувни топширган автомобиль эгаси ва бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ